Электрон қон босими тонометрлари хакида 5 та афсона

Электрон қон босими тонометрлари хакида 5 та афсона

Биз ҳаммамиз кундалик ҳаётимизда баъзида нотўғри тушунчаларга дучор бўламиз – бу унчалик мухим эмас десак бўлар эди агар бу бизнинг соғлигимизга тегишли бўлмаганида! Келинг, қон босимини ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар – тонометрлар ҳақида машҳур афсоналарга назар ташлаймиз!

1-АФСОНА

Фақат механик тонометрлар тўғри ўлчовни таъминлайди, электрон тонометрларга ишониш мумкин эмас.

ХАТО ФИКР

Аслида, стандартларга жавоб берувчи ва сифатли асбоблар ишлаб чиқарувчиларнинг замонавий электрон тонометрларида хатолик ўртача 3 мм симоб устунига тенг. Механик тонометрларда аниқ ўлчаш учун тажриба зарурдир, яъни артериал кон босим курсаткичларининг аниклиги шифокор кўникмаларига богликдир: унинг эшитиш ва кўриш қобилияти, ҳаракатларининг мувофиқлиги, шунингдек ўлчаш қоидаларига риоя қилиши. Шунинг учун, уй шароитида қўлланиладиган электрон тонометрлар – яхши танлов, чунки уйда аксарият холатларда, қон босимини мустақил ўлчаш керак булади. Бундай ҳолатда, инсон ўзини бўш кўймайди, ва харакат килишга мажбур бўлади, чунки у бир вақтнинг ўзида манжетага ҳаво тўлдириш учун харакат килиш керак ва тирсак бўғими устида фонендоскопни ушлаб туриши керак. Булар эса артериал кон босим кўрсаткичларини нотўгрилигига олиб келиши мумкин. Электрон тонометрлар ёрдамида олинган нотўғри натижалар кўп ҳолларда асбобдан фойдаланиш ва ўлчаш қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ бўлади. Батафсилроқ кейинги сонларда ўқинг.

2-АФСОНА

Кекса беморлар электрон тонометрлардан фойдалана олмайди - улар жуда мураккаб.

ХАТО ФИКР

Кекса инсонлар учун замонавий электрон тонометрлар яхши ёрдамчи бўла олади– чунки улардан фойдаланиш осонроқ. Бу яхши кўриш ва эшитишни талаб қилмайди ва асбоб натижани дарҳол, катта, аниқ кўринадиган рақамлар шаклида дисплейда кўрсатади. Бундай асбоблардан бири - A&D (Эй энд Ди) тонометрлари, улар замонавий босим ўлчаш технологияларидан фойдаланади, яъни аритмия кўрсаткичи ва ўртача қон босимни ҳисоблаш кабилардир. Асбобда битта тугма ва рус тилидаги катта ёзувлар тонометрни ҳатто қариялар учун ҳам иложи борича онсон ва қулай фойдаланишга имкон беради. Рангли шкала эса, кон босимингиз даражасини30 та кўрсатиб беради, бундан ташкари, асбобнинг ички хотирасида сақланиб қолган охирги ўлчовлар, қоғозга езиш каби ортиқча харакатларга зарурият қолдирмаслик имконини беради.

3-АФСОНА

Билак тонометрларида улчанган кон босим курсаткичлари ноаник ва елка тонометрларида улчанган курсаткичлардан фарк килади.

ХАТО ФИКР

Аслида, тўғри фойдаланилганда, билак тонометрларининг аниқлиги юқори. Хатолар нотўғри ўлчовлар туфайли юзага келиши мумкин. Ҳар доим йўриқномани диққат билан ўқиш ва унга риоя қилиш мақсадга мувофиқ. Бундай жиҳоз юрак соҳасида жойлашган бўлиши керак, ҳар 10 см баландликдаги хатолик 8 мм симоб устунига тенг хатоликка олиб келиши мумкин. Билак тонометирининг кўрсаткичлари, билак томирларининг шиши, шикастланиши сабабли фарқ килиши мумкин. Ўлчов коидаларига риоя қилсангиз, сиз билак барча функцияларига эга бўлган билак тонометиринг ихчамлилигига ва енгиллилигига бахо бера оласиз.

4-АФСОНА

Электрон тонометрлар – бу осонгина бузилиши мумкин бўлган нозик қурилмалардир.

ХАТО ФИКР Албатта, ҳар қандай жиҳоз ишдан чикиши мумкин мумкин, аммо замонавий тонометрлар юқори зўриқишларга нисбатан чидамли. Тадқиқот натижаларига кўра, A&D (Эй энд Ди) компаниясининг электрон тонометрлари автомобилнинг оғирлигига, 2 қаватдан ташлаб юборишга, намлик ва сув таъсирига бардош беради. Бундан ташқари, электрон тонометорларни ишлаб чиқарувчи корхона, Ўзбекистонда сервис-хизмат кўрсатиш марказини ташкил этди ва барча қурилмаларга асосий блокга 2 йиллик кафолат муддатини белгилади. Ушбу хизмат кўрсатиш марказида ва дорихоналарда эҳтиёт қисмлари ва зарур материалларни топишингиз мумкин.

5-АФСОНА

Электрон тонометрлар - бу, нархи механик жиҳозларникидан юқори бўлган қимматбаҳо асбоблардир ва фақат бой шахсларгина уларни сотиб олиши мумкин.

ХАТО ФИКР

Узоқ вақт давомида яхши даражадаги электрон тонометрлар юқори нархга эга эди. Бироқ, Япониянинг A&D (Эй энд Ди) компанияси истеъмолчиларга юқори сифатли асбобларни арзон нархларда харид қилиш имкониятини берди. 

A&D (Эй энд Ди) япония компаниясининг, аниқ ва қулай тонометри билан босимингизни назорат қилиб, узоқ ва соглом яшанг. A&D - Тез, осон, аниқ. Шахар дорихоналаридан харид қилинг.

Барча саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг : +99895 1953962 . МЧЖ «Viocta» (Россия) хизмат кўрсатади.

Aloqa ma’lumotlari

Представительство ООО «Виокта» (Российская Федерация)

100000, O‘zbekiston, Toshkent shahri, Mirzo-Ulug‘bek tumani, Mustaqillik shohko‘chasi, 59A uy

  • dummy+998 95 195 39 62

  • dummy+998 78 113 13 00

  • dummy info@tonometr.uz

Servis markazi

г. Ташкент, Яшнабадский район, ОАО «Специализированный рынок Паркент», торговый блок №8, корпус 2,1 этаж, ком.2

  • dummy+998 95 199 53 38

Obuna bo‘ling

JIHOZNI ISHLATISHDAN OLDIN, MUTAXASSIS BILAN MASLAHATLASHING VA JIHOZNING QO‘LLANMASINI DIQQAT BILAN O‘QIB CHIQING.© Copyright 2018.