Автоматик ва механик тонометрлар: ижобий ва салбий томонлари

Автоматик ва механик тонометрлар: ижобий ва салбий томонлари

Артериал гипертензияни (юқори қон босими) - "жим қотил" деб аташ мумкин, чунки дастлабки босқичларда касаллик асимптоматик бўлиб, жиддий оқибатлар билан тугаши мумкин. Ушбу касалликнинг сохталиги шундаки, унинг аломатлари оддий чарчоқ белгиларига ўхшайди. Шунинг учун, гипертензияли беморларнинг тахминан ярми касаллик ҳақида жуда кеч, уни даволаш жуда қийин ва организмдаги юз берган бузилиш жараёнларини тўхтатиш деярли мумкин бўлмаганда билиб қолишади.

Шунинг учун артериал қон босимини (АБ) доимий равишда назорат қилиш жуда муҳимдир. Бу уни даволаш учун самарали чоралар қўллаш мумкин бўлган хавфли касалликни эрта босқичда аниқлаш имконини беради. Қон босимини назорат қилиш учун уйда тонометрга эга бўлиш ва кунига камида икки марта – эрталаб ва кечқурун босим даражасини текшириш тавсия этилади.

Сизнинг ҳаётингиз боғлиқ бўлган тўғри тиббий асбобни қандай танлаш мумкин? Бугунги кунда дорихоналарда уй шароитида фойдаланиш учун мавжуд бўлган турли хил тиббий ускуналар мавжуд. Тегишли жиҳозни танларкан, харидор юзма-юз келадиган биринчи савол: замонавий автоматик тонометрлар яхшироқми, ёки одатий механик тонометрлардан фойдаланган афзалми?

Аввало, механик тонометрлар тиббий мутахассислар учун ишлаб чиқарилган. Улар механик тонометрларни ишлатиш қоидаларини яхши ўзлаштирганлар, шунинг учун улар барча етишмовчиликларни ҳисобга олган ҳолда, муаммони тўғри ҳал қилишни биладилар. Бошқа томондан, механик тонометр билан қон босимини ўлчаш жараёни оддий кўринади, лекин аслида у ерда жуда кўп жиҳатлар бор.

Биринчидан, механик тонометр дастлаб инсоннинг ўзига эмас, балки бошқа шахснинг босимни ўлчаш учун яратилган. Аслида, ёстиқчага ҳаво киритиш каби кичик зўриқиш ҳам ўлчовларнинг аниқлигига таъсир қилади. Агар сиз ўзингизнинг босимингизни ўлчасангиз, унда бу зўриқиш туфайли қон босими дарҳол 10-15 мм симоб устунига кўтарилади, шундай қилиб, сиз нотўғри натижаларга эришасиз.

Иккинчидан, ёстиқчадан ҳаво чиқариш тезлиги сонияда 3 мм симоб устунидан ошмаслиги керак. Бундай тезликка эришиш тажрибаси бўлмаса, бу ишни бажариш осон эмас. Ёстиқчадан ҳавони тўғри чиқаришга қаратилган кескин қайта уринишлар яна қон босимининг ортишига ва оқибатда ўлчов натижаларининг хато чиқишига олиб келади.

Учинчидан, механик тонометрнинг эгаси натижаларни қайд этиш учун яхшигина кўриш ва эшитиш қобилиятига эга бўлиши керак, зеро бу билан тонометр фойдаланувчиларининг асосий қисмини ташкил этувчи кекса одамларда кўпинча муаммолар мавжуд.

Ниҳоят, юрак-қон томир тизимининг шундай ҳолатлари мавжудки, уларни махсус кўникма ва тажриба бўлмасдан туриб (чексиз оҳанг ёки аритмия пульсининг айрим турлари) механик асбоб ёрдамида аниқлаш қийин. Бундай ҳолларда, фақат тиббий мутахассис механик тонометр ёрдами билан босимни тўғри ўлчаш имкониятига эга бўлади, холос.

Шундай қилиб, механик тонометр – бу мутахассислар учун, автоматик тонометр эса – уй шароитида фойдаланиш учун қулай асбоб ҳисобланади.

Келинг, А&В (Эй энд Ди) жиҳози мисолида уй шароитида қон босимини ўлчаш учун автоматик тонометрларнинг афзалликларини кўриб чиқайлик:

1.           Автоматик тонометрларнинг асосий афзалликларидан бири – фойдаланиш қулайлиги. Бемор "Ишга тушириш" тугмачасини босади ва жиҳоз босим даражасини мустақил равишда ўлчайди.

2.           Ҳатто кекса инсонлар учун ҳам фойдаланиш қулайлиги: битта тугмача орқали ўлчаш, катта рақамлар ва босим меъёрининг ранг кўрсаткичлари.

3.           Ўлчов аниқлиги, хато жаражаси ўлчов қоидаларига мувофиқ + / - 3 мм симоб устунини ташкил этади.

4.           Қурилманинг хотирасида босимнинг сўнгги қийматларини (30 ва ундан юқори ўлчовлардан) сақлаш қобилияти.

Япониянинг А&Д (Эй энд Ди) компанияси сифатли, аниқ, фойдаланиш учун қулай, кафолати 2 йилгача бўлган тонометрларни ишлаб чиқариш билан сизнинг соғлиғингиз учун ғамхўрлик қилади.

Япониянинг А&Д (Эй энд Ди) компаниясидан фойдаланиш учун қулай ва аниқ функцияларга эга УА-888, УА-777 ва УБ-202 тонометрлари билан қон босимини назорат қилиш орқали узоқроқ ва яхшироқ умр кўринг.

А & Д - Тез, Осон, Аниқ.

Шаҳрингиздаги дорихоналардан харид қилинг. Барча саволлар учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: + 99895 1953962

Талабномаларни қабул қилиш: «Viocta» МЧЖ (Россия) ваколатхонаси. tonometr.uz

Aloqa ma’lumotlari

Представительство ООО «Виокта» (Российская Федерация)

100000, O‘zbekiston, Toshkent shahri, Mirzo-Ulug‘bek tumani, Mustaqillik shohko‘chasi, 59A uy

  • dummy+998 95 195 39 62

  • dummy+998 78 113 13 00

  • dummy info@tonometr.uz

Servis markazi

г. Ташкент, Яшнабадский район, ОАО «Специализированный рынок Паркент», торговый блок №8, корпус 2,1 этаж, ком.2

  • dummy+998 95 199 53 38

Obuna bo‘ling

JIHOZNI ISHLATISHDAN OLDIN, MUTAXASSIS BILAN MASLAHATLASHING VA JIHOZNING QO‘LLANMASINI DIQQAT BILAN O‘QIB CHIQING.© Copyright 2018.